Ўн олти минг оилага 30 млрд сўмдан зиёд моддий ёрдам ажратилди

0

2022 йилнинг биринчи чорагида «Саховат ва кўмак» жамғармасига 92 млрд сўм келиб тушди Бу ҳақда «Маҳалла» хайрия жамоат фонди ахборот хизмати раҳбари Ҳасан Саломов АОКАда ўтказилган брифингда маълум қилди.

Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари қарори асосида қарйиб 35 минг оилага 44 млрд сўмдан ортиқ маблағ сарф этилди. Жумладан, салкам 10 минг аҳолига кундалик истеъмол маҳсулотларини сотиб олиш учун 3 млрд сўмга яқин маблағ ажратилган бўлса, 1389 оилага 3 млрд 669 млн сўмлик дори-дармон воситалари олиб берилди. Бундан ташқари, қарийб 16 минг оилага 30 млрд сўмдан зиёд моддий ёрдамлар ажратилди.