Украинадаги кескинлик: яна учта давлат ҳарбий машқлар ўтказишини эълон қилди

0

Кеча Руминия ҳарбий техникаси ҳаракати акс этган видеога олинди. Руминия ҳукумати Украина ёки Преднистровьега ҳужумни инкор этиб, бу шунчаки ҳарбий машқ эканини таъкидламоқда.

Украина Одесса вилоятида – Европадаги энг йирик ҳарбий омборлардан бири жойлашган Приднестровьенинг Колбасна шаҳридан 18 км узоқликда машғулотлар ўтказилишини эълон қилди.

Польша 1 майдан бошлаб кенг кўламли ҳарбий машқларни бошлаши ва Беларусь ва Калининград вилояти билан чегара яқинига қўшинларини жойлаштиришини маълум қилди.