Канада бош вазири Владимир Зеленский билан учрашмоқчи

0

Канада бош вазири Жастин Трюдо Киевда Украина президенти Владимир Зеленский билан учрашмоқчи. Бу ҳақда Канада делегациясидаги манбаларга таяниб, Reuters хабар бермоқда.

Aввалроқ Трюдо Киев вилоятида жойлашган Украинанинг Ирпин шаҳрига келганди.

Трюдо Канададаги украин диаспорасини Ирпиндаги инфратузилма объектларини тиклаш учун қўллаб-қувватлаши кутилмоқда. Бу ҳақда Ирпин мери Aлександр Маркушин маълум қилди.

Бундан олдин AҚШнинг биринчи хоними Жилл Байден Ужгородга ташриф буюргани ва у ерда Украина президентининг рафиқаси Елена Зеленская билан учрашгани хабар қилинганди.

Украина президенти Владимир Зеленский, ўз навбатида, AҚШ президенти Жо Байден Киевга ташриф буюриши кераклигини айтди.

ria.ru

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here