Айни кунларда Бразилияда кар-соқов спортчилар ўртасида Сурдо Олимпиадаси ўтказилмоқда. Унда иштирок этаётган ўзбек таэквондочилари дастлабки кун дастурида 2 та бронза медалига сазовор бўлишди.
Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий Олимпия Қўмитаси хабар бермоқда.
Қайд этилишича, даянга чиққан 4 нафар Ўзбекистон вакилалари орасидан Дилбар Тожибоева (-49 кг) ҳамда Гўзал Эшмирзаева (-57 кг) мусобақада ярим финалгача етиб борган ва шоҳсупанинг учинчи поғонасига кўтарилган.
Маълум қилинишича, бугун яна 4 нафар Ўзбекистон таэквондочиси баҳс олиб боради.