Қашқадарёда мактаб ўқувчиси чўкиб ҳалок бўлди

0

Қашқадарё вилояти Нишон туманида жойлашган 42-умумий ўрта таълим мактабининг 9-синф ўқувчиси вафот этди. Бу ҳақда «Nasafnews» хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, воқеа жорий йилнинг 7 май куни содир бўлган.

2005 йилда туғилган Э.Ш. (ўғил бола) дарсдан сўнг уйи яқинидан ўтган магистрал каналга чўмилиш учун кириб, сув кўп келиши оқибатида чўкиб ҳалок бўлган.

Қўшимча қилинишича, бахтсиз ҳодиса Нишон тумани Ширинобод маҳалласи ҳудудида содир бўлган. Ҳозирда ҳолат юзасидан туман прокуратураси текширув ўтказаётгани айтилмоқда.

 

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here