Фарғонада 18 ёшли йигит отасининг Gentra’сида «дрифт» кўрсатди

0

Қўқонда Gentra ҳайдовчиси йўл ҳаракати қоидаларини қўпол равишда бузиб, ҳаракатлангани ҳамда пистолет ва ов қуролини намойиш қилгани акс этган видеолавҳа ижтимоий тармоқларда кенг тарқалди. Мазкур ҳолатга Фарғона вилояти ИИБ матбуот хизмати муносабат билдирди, дея хабар бермоқда Замон нашри.

Ҳолат ўрганилганда мазкур автомобиль Учкўприк туманида яшовчи фуқарога тегишли бўлиб, видеодаги ҳолатда автомобиль унинг 2004 йилда туғилган ўғли бошқарувида бўлган.

«Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеодаги автомобилда ўғлим бўлган. Машинани қаровсиз қолдирганман. Видеодаги қурол — «зажигалка» бўлган. Нариги автомат ўзимни қуролим. У овчиликка рухсатномаси бор қурол бўлган. Энди ўғлимнинг тарбияси билан қаттиқ шуғулланаман. Келгусида бундай ишлар бошқа қайтарилмайди», – дейди ҳуқуқбузарнинг отаси.

Видеотасвирдаги пистолетнинг аслида ёндиргич эканлиги, ов қуролининг барча ҳужжатлари мавжудлиги текширувлар натижасида аниқланди. Бироқ йигит Gentra’ни тегишли ҳужжатларсиз бошқаргани, камига автомобилга қоидаларга зид равишда товуш чиқарувчи воситалар ўрнатганлиги маълум бўлди.

Ҳолатнинг ўрганиб чиқилгани ва тегишли чора кўрилгани қайд этилган.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here