Фуқаро ўз уйидан салжукийларнинг олтин тангасини топиб олди

0

Термиз тумани Дўстлик маҳалласида яшовчи Улкан Эралиев хонадонидан салжукийлар олтин динори ва кулолчилик буюмлари парчалари топилди.

Олтин динорни боғни суғориш чоғида топилди. Фуқаро топилма ҳақида Термиз археология музейига мурожаат қилди.

Музей мутахассислари ва нумизматлари томонидан қимматбаҳо топилма дастлабки экспертизадан ўтказилди.

Мутахассислар олтин динорнинг олд томонидаги “Аллоҳ” ва “Муҳаммад” сўзлари, шунингдек, араб алифбосининг айрим ҳарфларини ўқишга муваффақ бўлишди. Орқа томонида матн деярли ўчиб кетган. Шикастланганига қарамай, яхши сақланиб қолинган. Оғирлиги 1,92 граммга тенг.

 

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here