Кобальтни тўхтатаётган ЙПХ ходимини Трейкер уриб кетди (видео)

0

Тармоқларда пойтахтда ЙПХ ходимини Трейкер автомобили уриб юборган ҳодиса видеоси тарқалди. Тошкент шаҳар ИИББ мазкур ҳодиса юзасидан расмий маълумот берилди.

Маълум бўлишича, ҳодиса 2021 йилнинг 23 сентябрь куни соат 07:30 ларда Юнусобод тумани, Амир Темур кўчасида содир бўлган. ЙПХ ходими жезилни кўтарган ҳолда Кобальт автомобилини тўхтатаётган вақтда ортидан келаётган Трейкер дастлаб Кобальтга ва сўнгра ходимни уриб юбориб, ағдарилиб кетган.

Ҳодиса натижасида ходим ва Трейкер ҳайдовчиси шифохонага ётқизилган. Иш юзасидан ЖКнинг 266-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Иш судга оширилган. Ходимнинг аҳволи яхши экани маълум қилинди.