Талаба ёшлар ўртасида Coca-Cola Student’s Cup мусобақаси ўтказилади

0

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, ЎФА ва ЎзПФЛ Coca-Cola билан ҳамкорликда Олий таълим муассасалари талабалари ўртасида «Биз янги Ўзбекистон ёшларимиз» шиори остида мини-футбол бўйича Coca-Cola Student’s Cup мусобақасини ташкиллаштирмоқда.

Турнирда Ўзбекистонда фаолият олиб бораётган 116 та университет ва институт ўз жамоалари билан иштирок этади.

Мусобақа икки босқичда ташкил этилади. Дастлаб жамоалар ҳудудий босқичда қатнашади. Вилоятлар ва Қорақалпоғистон Республикасидан ҳудудий босқичда ғолиб бўлган жами 13 жамоа Student’s Cup турнирининг Тошкент шаҳрида кечадиган финал раундида иштирок этиш имкониятини қўлга киритади.

Пойтахтнинг 42 та олий таълим муассасаси жамоалари эса қолган 3 та йўлланма учун кураш олиб боради.

Ҳудудий босқич баҳслари 13–21 май кунлари бўлиб ўтиши режалаштирилган.