«Тошкент-Ҳожикент» йўналишидаги поездлар қатнови вақтинча бекор қилинди

0

10 май куни соат 08:30 дан 11 май куни соат 06:30 га қадар «Тошкент МТУ» УК йўлсозлари томонидан «Тошкент-Ҳожикент» йўналишида капитал таъмирлаш ишлари амалга оширилади.

Шу сабабли поездлар ҳаракат хавфсизлиги ҳамда йўловчилар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида, 2022 йил 10 май куни «Тошкент-Ҳожикент-Тошкент» йўналишида ҳаракатланадиган 6429, 6430, 6435, 6436, 6437, 6441 ҳамда 11 май куни ушбу йўналишда ҳаракатланадиган 6442, 6440-сонли шаҳарлараро йўловчи поездлар қатнови бекор қилинади.

11 май куни соат 06:30 дан бошлаб, ушбу шаҳарлараро ҳаракатланадиган электропоездлар ўз ҳаракат жадвали бўйича қатновини амалга оширади.

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ раҳбарияти ноқулайлик учун йўловчилардан узр сўраган.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here