«Turkish Airlines»нинг Бухорога парвозлари йўлга қўйилди

0

Turkish Airlines Истанбулдан Бухорога парвозларни йўлга қўйди. Бу ҳақда Darakch UzDaily.com’га таяниб хабар қилмоқда.

Унга кўра, авиакомпания 7 июндан Бухорога парвозларни йўлга қўяди.

Шунингдек, авиакомпания Тошкент, Фарғона, Урганч ва Самарқандга парвозлар частотасини оширмоқда. 9 майдан бошлаб авиакомпания Тошкент ва Истанбул ўртасида ҳафтасига 17 марта парвоз қилади.

Шунингдек, Turkish Airlines Истанбул ва Фарғона ўртасидаги рейслар сонини 10 майдан ҳафтасига 3 та, Истанбул ва Самарқандга ҳафтасига 4 тага, Истанбул-Урганч ўртасида эса 16 майдан ҳафтасига 2 тага оширмоқда.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here