Икки давлат Президенти Қозоғистон ва Туркия муносабатларини кенгайтирилган стратегик шериклик даражасига олиб чиқишга келишиб олишди

0

Ўтган йили товар айирбошлаш ҳажми 5 миллиард доллардан ошди, уни 10 миллиард долларга етказиш режалаштирилган.

«Қозоғистон Туркия иқтисодиётига 1 миллиард доллардан ортиқ сармоя киритди. Сўнгги икки йил ичида Қозоғистонда 16 та сармоявий лойиҳа амалга оширилди», — деди Тоқаев.

Расмий делегациялар ўртасидаги музокаралар натижасида 10 дан ортиқ ҳужжат имзоланди.