Кучли сел чўпон ва машинани оқизиб кетди

0

Сурхондарё вилоятининг тоғли Зохона қишлоғида ёғингарчилик туфайли сел келди, деб хабар бермоқда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати.

Маълумотларга кўра, сел чўпон ва унинг қорамолини, шунингдек, иччида икки киши бўлган Нексия русумли автомашинани ҳам олиб кетган. Чўпон қочишга муваффақ бўлган, машинадаги одамларнинг тақдири эса номаълум.

Воқеа жойига вилоят ҳокими етиб келган, фавқулодда вазиятлар хизматлари қидирув-қутқарув ишларини олиб бормоқда, сел оқибатларини бартараф этиш ишлари амалга ошириляпти.