Қозоғистон ва Туркия президентлари стол тенниси ўйнади (фото)

0

Расмий тадбирлардан сўнг Қозоғистон ва Туркия президентлари стол тенниси ўйнади.

Эслатиб ўтамиз, 10 май куни Қосим-Жомарт Тоқаев давлат ташрифи билан Туркияга борган эди.

Анқарага давлат ташрифи доирасида Тоқаев Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған билан музокаралар ўтказди. Натижада, икки томонлама ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган 14 та муҳим ҳужжат имзоланди. Қозоғистон ва Туркия етакчилари икки давлат ўртасидаги муносабатларни «кенгайтирилган стратегик шериклик» даражасига кўтаришга қарор қилди.

Президентлари кенгайтирилган стратегик шериклик тўғрисида қўшма баёнот берди. Кун якунида Қосим-Жомарт Тоқаев ва Ражаб Тоййиб Эрдоған ОАВ вакилларига брифинг ўтказди.