Ўзбекистонда сел оқибатида 9 киши ҳалок бўлди

0

Жорий йилнинг март-май ойларида Ўзбекистонда 15 марта сел оқими қайд этилган.

Бу ҳақда президент раислигида бўлиб ўтган бугунги йиғилишда маълум бўлди.

Хусусан, 2022-йилнинг март-май ойларида Бухоро, Жиззах, Наманган, Самарқанд, Сурхондарё, Сирдарё ва Тошкент вилоятларида 15 та сел оқими кузатилди.

Сел оқибатида 9 киши ҳалок бўлган. Бундан ташқари, 245 та уй ва 19 та кўприк шикастланган, 450 дан ортиқ чорва моллари нобуд бўлган.

Сел оқимларининг пайдо бўлишига узоқ йиллар давом этган нотекис суғориш сабаб бўлгани айтилди.

Давлат раҳбари бу борада тегишли чора-тадбирлар кўриш бўйича топшириқлар берди.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here