Ўзбекистонга охирги 3 ойда Туркиядан қайси маҳсулотлар импорт қилингани маълум қилинди

0

Давлат статистика қўмитаси Ўзбекистон 2022 йилнинг январь—март ойларида Туркиядан импорт қилган айрим турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари бўйича маълумот берди.

Қайд этилишича, Туркиядан олиб келинган озиқ-овқат маҳсулотлари ҳажми қуйидагича:

товуқ гўшти — 2,9 миллион долларга;
маккажўхори — 2,3 миллион долларга;
мандарин — 1,6 миллион долларга;
какао ва шоколад — 1,2 миллион долларга;
маргарин маҳсулотлари — 719 минг долларга;
қандолат маҳсулотлари — 498 минг долларга.