Исроил 1100 фаластинликни Қуддусга киришини чеклади

0

Исроил бошқарув органи, Ғарбий Соҳилда яшовчи 1100 нафар фаластинликни, охирги ҳужумларни уюштирганларнинг биринчи ёки иккинчи даражали қариндоши бўлганлиги сабабли Исроил, Қуддус ва Масжидул-Ақсога киришини тақиқлади.
Исроил Жамоат Телерадиокомпанияси (КAN) хабарига кўра, Исроил хавфсизлик ташкилоти охирги ҳужумлардан сўнг жиноятчиларнинг яқинларига баъзи санкциялар жорий қилиш ва иш рухсатномаларини бекор қилишга қарор қилди.

Хабарда, Исроилнинг Бени Брак, Тел Авив ва Элад шаҳарларида уюштирилган ҳужумларни содир этганларнинг биринчи ва иккинчи даражали қариндошлари бўлган 1100 нафар Фаластинликнинг Исроилга кириши тақиқлангани билдирилди.

Исроил ҳукуматининг Фаластин ҳудудларидаги операциялари координатори Гассан Алян билан биргаликда қабул қилинган қарорга кўра, айтилган одамларнинг Масжид-ул Ақсода намоз ўқиши, оиласини ёки соғлиғи  каби сабабларга кўра Қуддусга кириш рухсати ҳам бекор қилинди.

Тел-Авив маъмуриятининг Ғарбий Соҳилда яшовчи Фаластинликларнинг Исроил ва Қуддусга кириш рухсатномаларини бекор қилиши биринчи марта эмас.

Исроил хавфсизлик бўлинмалари бу каби вазиятларни тилга олиб, улар айблаган Фаластинликларнинг оилаларини вайрон қилиш, кириш рухсатномаларини бекор қилиш каби жамоавий жазо усулларини қўллайди.