«Йўл қўйилган камчиликларим учун сизлардан узр сўрайман. Хайр!»

0

Бекобод шаҳри ҳокими лавозимидан кетди. Бу ҳақда унинг ўзи фейбукдаги саҳифасида маълум қилди.

Зафар Файзуллаев тармоқдаги саҳифаси орқали бекободликларга мурожаат қилган ва 5 йиллик фаолияти давомида қўлидан келган барча ишни қилганини айтган. Файзуллаев туман аҳолисига миннатдорлик билдириб, уларга омад ва саодат тилаб қолган.
«Йўл қўйилган камчиликларим учун сизлардан узр сўрайман. Хайр!», – деб ёзган Файзуллаев.