Қалбаки паспортлар билан чет элга чиқишга уринган хорижий фуқаролар қўлга олинди

0

Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар бермоқда.

8 апрель куни Шри-Ланканинг 8 нафар фукароси қалбаки Франция ва Италия паспортлари асосида Тошкент-Лондон йўналиши буйича учмоқчи бўлганида чегара назорати ходимлари томонидан тўхтатилиб, рейсдан қолдирилган.

Бу ҳолат бўйича тайинланган экспертиза хулосасига кўра, чет эл фуқароларидаги 2 та Италия ва 6 та Франция давлатининг паспортлари қалбаки эканлиги аниқланиб, мазкур ҳолат юзасидан Тошкент авиация транспорт прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 223 (қонунга хилоф равишда чет элга чиқиш ёки Ўзбекистон Республикасига кириш) ва 228-моддалари (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилган ва тергов ҳаракатлари олиб борилган.

Тергов натижасига кўра, 8 нафар шахсларга нисбатан айблов эълон қилиниб, жиноят иши кўриб чиқиш учун судга юборилган.

Жиноят ишлари бўйича Миробод тумани судининг ҳукми билан судланувчиларга тегишли жазолар тайинланди.