Саги Жилқишиев Қозоғистон ФВВ номидан “Фавқулодда вазиятдаги қаҳрамонлиги учун” кўкрак нишони билан тақдирланди.
У дўсти Собит Шонтакбоевнинг оёғидан ушлаб, болани деразадан қабул қилди.
Бош қаҳрамоннинг ёрдамчисига ҳам квартира совға қилинади.
▪️ 11 май куни Собит Шонтакбоев ўз ҳаётини хавф остига қўйиб, 8-қаватда осилиб қолган қизни қутқариб қолди. Қаҳрамонга ФВВ мукофоти топширилиб, уч хонали квартира совға қилинди.