Қозоғистонга ишчи гуруҳ юборилди

0

Жорий йил 12 май куни Қозоғистонда йўловчи автобуси иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлиб, воқеа оқибатида 2 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлгани, айни пайтда 16 нафар юртдошимиз туман шифохонасида, жумладан, 2 нафари жонлантириш бўлимида қолаётгани хабар қилинганди.

Манбаларга кўра, Ўзбекистон Бош вазири топшириғига кўра Жамбил вилоятида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасидан жабрланган Ўзбекистон фуқароларига зарур ёрдам кўрсатиш ва уларни эвакуация қилиш учун фавқулодда вазиятлар вазирининг ўринбосари Азизбек Латифжонов бошчилигида тегишли вазирлик ва идоралар вакилларидан иборат ишчи гуруҳ тузилиб, Қозоғистон Республикасига юборилган.