Собиқ ҳоким ёрдамчиси ўз жонига қасд қилди

0

Андижон вилоятининг Марҳамат туманида ҳоким ёрдамчиси ўз жонига қасд қилди.

Маълум бўлишича, 2022 йилнинг 16 апрель куни соат 16:15 да Марҳамат туманидаги «Полвонтош» маҳалласида ҳоким ёрдамчиси сифатида ишлаб келган 38 ёшли М.Ф. яшаш хонадонидаги молхона тўсинига осилган ҳолда топилган.

Ҳолат юзасидан Марҳамат туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда.

Марҳумни таниган инсонларнинг маълум қилишича, унинг ўлимига оиласида юзага келган келишмовчиликлар, тижорат банкларидан олган кредит қарздорликлари ва бошқа муаммолар сабаб бўлган бўлиши мумкин. Шунингдек, апрель ойи бошида ундан ишдан бўшаш тўғрисидаги аризаси олинган. Бироқ у билан тузилган шартнома ўлимидан сўнг бекор қилинган.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here