Туркиянинг ЮНEСКО рўйхатига киритилган ошхоналари

0

Минг йиллар давомида турли цивилизацияларга мезбонлик қилган Туркиянинг Газиантеп, Ҳатай ва Афёнкараҳисар шаҳарлари гастрономия соҳасида Бирлашган Миллатлар таълим, фан ва маданият ташкилотининг (ЮНEСКО) Ижодий Шаҳарлар Тармоғига (Creative Cities Network) китирилган.

Бу шаҳарларнинг ўзига ҳос мазали лаззатлари бу ҳудудларнинг анъаналари чуқур илдиз отганини акс эттиради.

Туркиянинг донғи кетган ошхоналари гастрономия соҳасида ЮНEСКО Ижодий Шаҳарлар Тармоғида муносиб ўрин эгаллаши ажабланарли эмас. Чунки, ушбу тармоқга киритилган уч хил шаҳар Туркия ошхонасининг барча ҳусусиятларини ифодалай олади: Газиантеп, Ҳатай ва Афёнкараҳисар – кўп асрлик анъаналар асосида яратилган ажойиб ошхонага эга шаҳарлар ҳисобланади.

Газиантеп: Кабоб ва пахлаванинг ватани

Месопотамиянинг шимоли-ғарбий минтақасида жойлашган Газиантеп тарих давомида бой қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, иқлими ва унумдор тупроқлари билан машҳур бўлган. Газиантепга ҳос 500 га яқин таом турлари мавжуд бўлиб, шаҳарнинг исталган жойида энг лаззатли ошхонани учратишингиз мумкин.

Газиантепдаги кабоб, жигар ёки лаҳмажун тайёрлаш ресторанлари, баклава, катмер ва бошқа ширинлик дўконлари; шаҳарнинг қаерига борманг, мазали таомларнинг хушбўй ҳидлари сизни мафтун этади.Бу шаҳардаги таомларнинг таъми ҳақиқатан ҳам бетакрордир. Газиантеп ҳалқининг ошхонага қизиқиши бошқача. Шаҳарда ҳар йили баҳор ойларида бўлиб ўтадиган уч кунлик Халқаро Газиантеп гастрономия фестивалида (ГастроАнтеп) кўплаб маҳаллий ва хорижий меҳмонлар, таниқли ошпазлар иштирок этади.

Ҳатай: Ошхонада акс этган маданият

Туркиянинг яна бир афсонавий ошпазлик маркази ҳисобланган Ҳатайда маҳаллий ошхона минг йиллар давомида шаклланиб келган.

2017 йилда гастрономия соҳасида ЮНEСКО креатив шаҳарлар тармоғига қўшилган Ҳатайнинг афсонавий лаззатлари ҳақида гапириб ўтишдан олдин шаҳар қассобларини ҳам эслатиб ўтиш жоиз.

Ташриф буюрганингизда татиб кўриш керак бўлган биринчи таом бу, тепси (лаган) кабобдир. Товоққа ёйилган ҳолда пиширилган бу машҳур кабоб, Онадўлининг бошқа шаҳарларида бўлгани каби жуда лаззатли тайёрланади. Ўчоқда пиширилгач, дастурхонингизга тортилади.

Афёнкараҳисар: энг мазали қаймоқ диёри

Ўзининг қаймоғи, локуми, гўшт махсулотлари, картошкали нони ва бошқа кўплаб жуғрофий кўрсаткичли маҳсулотлар билан машҳур Афёнкараҳисар ошхонаси ЮНEСКО гастрономия соҳасидаги Ижодий Шаҳарлар Тармоғига киритилган.

Ҳозирда дунёнинг 36 та шаҳар киритилган мазкур тармоқга Афёнкараҳисар Туркиянинг Газиантеп ва Ҳатайдан кейин ушбу тармоққа қўшилган Шаҳар ҳисобланади.

Афёнкараҳисарда тўй таомларининг ажралмас қисми бўлган Кешкек таоми оддий усулда ёки қаймоқ қўшиб тайёрланади.

Бу минтақа ошхонасининг яна бир кўп асрлик ажралмас қисми – бу тандир печи бўлиб, унда қўзичоқ гўшти уч соат давомида пиширилади, бир кун тиндирилади, сўнгра гуруч ёки нон билан дастурхонга тортилади.

Афённинг сут ва гўштлари машҳурлиги ортида албатта шаҳарнинг бой биохилма-хиллиги туради. Ҳудуда ўсадиган шифобахш ўтлари билан боқиладиган чорва моллари ҳам минтақанинг мазали гўшт ва сутининг сифатини таъминлайди.

Афёнкараҳисар ҳокимлиги томонидан олиб борилган ишлар натижасида 2019-йилда мазкур Шаҳар, ЮНEСКО нинг ИжодийШаҳарлар Тармоғига киритилган.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here