Тўрт фуқаро автомашина ичида ёниб кетди ва тўртови ҳам… (видео)

0

Самарқанд вилоятининг Нуробод туманида бахтсиз ҳодиса юз берди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар берди.

6 май куни Самарқанд-Қарши йўлида Нексия ҳайдовчиси рулда ухлаб қолиб, бетон панжарага бориб урилган. Натижада автомобил ёниб кетган.

Ёнғин оқибатида автомобилдаги тўрт нафар йўловчи ҳалок бўлган. Ҳайдовчи оғир тан жароҳатлари билан касалхонага ётқизилган.