Юлдуз Усмонова АҚШга бутунлай кетдими?

0

Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрига кетиб қолгани сабаби ойдинлашди. Аввалроқ у Ўзбекистонни бутунлай тарк этгани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Айни пайтда Усмонова Нью-Йорк шаҳрида бўлиб, ватанини бутунлай тарк этгани ҳақиқатга зид экани айтилган.

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида маълум қилишича, хонанда Америкага конқерт учун борган. У Нью-Йоркда яшовчи ўзбеклар учун концерт қўяди ва кейин яна қайтиб келади.