Бирлашган Араб Амирликларига янги президент тайинланди

0

Бирлашган Араб Амирликлари Президенти Халифа бин Зоид ал-Наҳайён сешанба куни 86 ёшида вафот этгани борасида хабар берган эдик.

Кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Президенти  Шавкат Мирзиёев Бирлашган Араб Амирликлари президенти вафот этгани муносабати билан ҳамдардлик билдирганди.

Амирликларининг Федерал Олий Кенгаши Абу-Даби валиаҳд шаҳзодаси Шайх Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаённи БАА президенти этиб сайлади. Бу ҳақда «Al Arabiya» хабар берди.

Қайд этилишича, 61 ёшли Шайх Муҳаммад БААнинг учинчи президентига айланди. 14 май куни Абу-Дабидаги ал-Мушриф саройида Дубай ҳукмдори Шайх Муҳаммад раислигида йиғилиш ўтказилган. Учрашувда барча етти амирлик раҳбарлари иштирок этган.