Қўқонда гаровдаги Ласетти хатланди

0

Фуқаролик ишлари бўйича Қўқон туманлараро судининг 07.05.2022 йилги даъвогар АТБ “Капиталбанк”нинг аризасига асосан Учкўприк туманида яшовчи Ж.Ахмедовга тегишли қора рангли Lacetti русумли автомашинани хатлаш белгиланган.

Мазкур ижро ҳужжати бюронинг Учкўприк тумани бўлимига 09.05.2022 йилда келиб тушган ва ижро иши қўзғатилиб, дархол мажбурий ижрога қаратилган.

Олиб борилган ижро харакатлари давомида, 10.05.2022 йилда гаров предмети бўлган Ж.Ахмедовга тегишли қора рангли Lacetti русумли автомашина хатланиб, суднинг қарори ижроси тўлиқ таъминланди