Олимлар Ойдан олинган тупроқда илк бор ўсимлик етиштирди

0

Олимлар «Aполлон-11» космик кемаси астронавтлари томонидан Ойдан тўпланган тупроқда биринчи марта ўсимлик етиштирди, деб хабар бермоқда Associated Press.

Флорида университети қошидаги Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги фанлари институти олимлари Ой тупроғига ёввойи гул уруғини экишган. Тупроқни Нил Армстронг, Базз Олдрин ҳамда «Aполлон 11»нинг бошқа астронавтлари олиб келган эди. Барча уруғлар униб чиққан.

Тажрибанинг биринчи ҳафтасидан сўнг, Ой тупроғининг қўполлиги ёввойи ўсимликларга кучли таъсир қилганидан улар Ер тупроғига экилган кўчатларга қараганда секинроқ ўсган. Табиий Ой тупроғига экилган ўсимликларнинг аксарияти паст бўйли бўлиб етишган.

Натижалар 13 май куни Communications Biology журналида чоп этилди.

Тупроқ Ойдаги зарарли космик радиация ва қуёш шамоли таъсирида қанчалик узоқ вақт қолган бўлса, у ўсимликлар учун шунчалик унумсиз бўлган.

Тадқиқотда иштирок этмаган Висконсин-Медисон университети биологи Саймон Гилрой шундай деди: «Бу олдинга ташланган катта қадам. Кейинги қадам — Ой юзасида ўсимликларни етиштириш бўлади».

«Aполлон»нинг 6 нафар экипажи томонидан Ойдан жами 382 килограмм тош ва тупроқ олиб келинган. Ойдан энг аввал олинган чангнинг бир қисми космик кемадаги ўсимликларга сепилган, қолган қисми тажрибалар учун берилган.

9tv.ru