Қашқадарёда “Янги Ўзбекистон” массиви қурилиши бошланди

0

Куни кеча вилоят ҳокими Муротжон Азимов, секторлар раҳбарлари, нуронийлар, кенг жамоатчилик ва ОАВ вакиллари иштирокида «Янги Ўзбекистон» массивининг лойиҳа тақдимоти ўтказилди. Бу ҳақда Қашқадарё вилояти ҳокимлиги хабар бермоқда.

Лойиҳага кўра, 64,6 гектарли майдонда 48 та кўп қаватли уйлар қурилиши режалаштирилган. Шундан 18 тасини 16 қаватли, 22 тасини 12 қаватли, 8 тасини 9 қаватли уйлар ташкил этади. Массивда 38 гектар майдонда “Янги Ўзбекистон боғи”, унинг таркибида амфитеатр, болалар ва спорт майдончаси барпо этилади.

Шунингдек, иккита умумтаълим мактаби, иккита мактабгача таълим ташкилоти, оилавий поликлиника, маҳалла маркази ва тадбиркорлик биноси, савдо мажмуаси қурилиши ҳам айтилади.

«Лойиҳалар тақдимотидан кейин Қуръон тиловат қилиниб, жонлиқ сўйилди. Шундан сўнг “Янги Ўзбекистон” массиви қурилиш ишларига старт берилди»,-дейилади ҳокимлик хабарида.