Самарқандда йигит жиннихонага ётишни тавсия қилган отасига 15 марта пичоқ урди

0

Самарқанд вилояти Пастдарғом туманида отасини пичоқлаб ўлдирган йигит қўлга олинди. Бу ҳақда “Марказий студия” ахборот дастурида маълум қилинди.

Қайд этилишича, фуқаро руҳий касалликка чалинган ва вақти-вақти билан даволаниб келган. Отаси касалхонага бориб, даволан, дегани учун улар ўртасида жанжал чиққан.

Йигит: “Мени жиннихонага жойлаштирмоқчимисиз?” деб отасига ҳужум қилган. Ундан жаҳли чиқиб, ошхона пичоғи билан 15 марта урган. Натижада эркак вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми (қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган.