Хитой ҳарбий кемалари баҳсли Сенкаку ороллари яқинидаги Япония сув ҳудудига кирди

0

Хитой денгиз полициясининг тўртта патруль кемаси Шарқий-Хитой денгизининг Япония назорати остидаги Сенкаку ороли яқинидаги сув ҳудудига кирди. Бу ҳақда NHK хабар қилди.

Кемалар Япония ўз сув ҳудуди деб ҳисоблайдиган нуқтада бир неча соатдан бери турибди. Япония соҳил қўриқлаш хизмати ҳудудни тарк этишни талаб қилиб бир нечта огоҳлантириш юборган, лекин бошқа ҳеч қандай ҳаракатлар амалга оширилмаган.

Хитой кемалари охирги ойларда бир неча марта намойишкорона равишда Сенкаку ороллари соҳил ҳудудига кириб, у ерда бир неча соат қолган ва кейин нейтрал сув ҳудудига ўтган. Шу вақтга қадар мазкур ҳаракатлар қуролли тўқнашувларни юзага келтирмаган.

12 майда Токиода Япония – ЕИ саммити ўтказилди, анжуман якунидан кейинги баёнотда Хитой ҳарбийларининг Сенкаку яқинидаги ҳамда Шарқий-Хитой денгизидаги фаоллигидан хавотир ортиб бораётгани қайд этилган. Хитой ТИВ ушбу баёнотга жавобан оролларнинг мамлакатнинг ажралмас қисми эканлигини билдирган.
gazeta.ru