Баҳора Арслонова иккинчи бор она бўлди

0

Унинг Валидахон исмли қизи ҳам бор
Актриса Баҳора Арслонова 14 май, шанба куни иккинчи бор она бўлди.

Бу ҳақда Баҳора Арслонованинг ўзи саҳифасида маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, тонгги соат 9.10 да ўғил фарзанд дунёга келтирган. Унинг иккинчи фарзанди 3 килограмм вазн ва 50 сантиметр бўй билан дунёга келган. Актрисанинг Валидахон исмли қизи бўлиб, ҳозирда у бир ёшда.