Францияда мавсумнинг энг яхшил ўйинчилар аниқланди

0

«ПСЖ» ҳужумчиси Килиан Мбаппе Лига 1 да мавсумнинг энг яхши футболчиси деб топилди.

Ҳужумчи Виссам Бен-Йеддер («Монако»), Димитри Пайет («Марсель»), Лукас Пакета («Лион») ва Мартин Терьерни («Ренн») ортда қолдириб мукофот олди.

«Ренн» устози Брюно Женезьо мавсумнинг энг яхши мураббийига айланди.

«ПСЖ» дарвозабони Жанлуижи Доннарумма Франция чемпионатининг энг яхши дарвозабони совринини қўлга киритди.

«Реал» шарафини ҳимоя қилаётган Карим Бензема эса мамлакат ташқарисида тўп сураётган энг яхши франциялик футболчи деб топилди.

Бенземадан ташқари энг ушбу соврин учун Усмон Дембеле («Барселона»), Нголо Канте («Челси»), Тео Эрнандес ва Майк Меньян (иккаласи ҳам «Милан») кураш олиб борганди.