Мана Шомуродовнинг қутқарув голи (видео)

0

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Италиянинг “Рома” клуби ҳужумчиси Элдор Шомуродов Италия чемпионати доирасидаги ўйинда рақиб дарвозасини ишғол қилди. Футболчи Венецияга қарши ўйинда гол урди.

Шомуродов ўз голи билан «Рома»ни мағлубиятдан қутқариб қолди. Ушбу ўйинда Жозе Моуринью узоқ вақтдан бери биринчи марта Шомуродовга одатдагидан кўпроқ дақиқа ўйнаш имкониятини берди.

Шу тариқа, Элдор жорий мавсум Италия чемпионатида “Рома” сафида 7 та самарали ҳаракат қилди – 3 та гол ва 4 та голли узатма. Эслатиб ўтамиз, аввалроқ футболчи «Рома»ни тарк этмоқчи эканлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.