“Мерос” фильми халқаро кинофорумда иштирок этади

0

Кинематография агентлиги буюртмасига биноан суратга олинган режиссёр Ҳилол Насимовнинг «Мерос» (“Наследие”) фильми “Золотой витязь” ХХХ халқаро славян кинофорумида иштирок этади. Мазкур форум 22-28 май кунлари Россиянинг Севастополь шаҳрида бўлиб  ўтади.

Маълумот учун, аввалроқ фильм Перу мамлакатининг Лима шаҳрида ўтказиладиган Imperal International Film Festivalда иштирок этган, шу билан бирга, апрель ойида Ҳиндистоннинг Калкутта шаҳрида ўтказилган халқаро кинофестивалда «Йилнинг энг яхши хорижий фильми» номинациясида ғолибликни қўлга киритган.

Фильмда ўзбек ва қозоқ халқларининг қадимий дўстлиги, урф-одат ва анъаналарининг уйғунлиги бадиий ифода этилган. Бундан ташқари, фильмда аллома, улуғ мутафаккир Аҳмад Яссавий ҳаёти ва ижоди ҳақида тарихий маълумотлар ҳам келтирилган.