Туркия дунёда энг кўп сайёҳ қабул қилган давлатлар рўйхатининг топ бешталигида

0

Туркия дунёда энг кўп сайёҳ қабул қилган давлатлар рўйхатида 4-ўринни эгаллади, деь ёзмоқда Azon.uz мамлакат маданият ва туризм вазири Меҳмет Нури Эрсойга таяниб.

«Бугун Туркия туризм соҳасида энг самарали ва кенг кўламли фаолият юритаётган мамлакатлардан бири ҳисобланади. Биз Туркиядаги байрамни 140 мамлакатда, жумладан телевидение, босма ва рақамли ОАВларда мақсадли бозорларда тарғиб қиламиз. Дунёдаги энг муваффақиятли рақамли платформалардан бири бўлган Go Türkiye Portal орқали биз Туркияда маданият ва дам олиш имкониятларини тақдим этамиз», – деди Меҳмет Нури Эрсой.

БМТ Жаҳон Туризм Ташкилотининг 2021 йилдаги маълумотларига кўра, Туркия дунёда энг кўп сайёҳ қабул қилган давлатлар рўйхатида 4-ўринга кўтарилган.

Вазирнинг сўзларига кўра, дунёдаги барча сайёҳларнинг қарийб 80 фоизи сайёҳлик йўналишини танлашда таом ва ичимликлар хилма-хиллигини энг муҳим мезон деб билади.

«Бу йил айтишимиз мумкинки, Истанбул пандемиядан олдинги ҳолатга қайтди. 2024 ёки 2025 йилга келиб Истанбулни Европадаги асосий круиз йўналишларидан бирига айлантирмоқчимиз. Умид қиламанки, янги даврда у ўз рекордлари билан ёдда қоладиган шаҳарга айланади», — деди у.