Туркияда «Мендирман Жалолиддин» сериалининг иккинчи фаслини суратга олиш бошланди

0

Айни пайтда Туркияда «Мендирман Жалолиддин»нинг иккинчи фаслини суратга олиш ишлари бошланмоқда. Бу ҳақда сериалда бош қаҳрамон — Чингизхон образини ижро этган маҳоратли актёр Жавоҳир Зокиров маълум қилди. Актёрнинг гапларига кўра, айни пайтда ўзбек киноижодкорларидан иборат гуруҳ Туркиянинг Истанбул шаҳрига етиб борган ва дам олиш куни муноабати билан улар шаҳарни сайр қилишган.

Ҳозирда иккинчи фаслда актёрлар яратаётган образлар бўйича маълумотлар йўқ. Жавоҳир Зокиров яқин кунларда сериалнинг суратга олиш майдонларидан видеолавҳалар тақдим этишини айтмоқда.

Маълумот учун, Ушбу сериал Ўзбекистон-Туркия киноижодкорлари томонидан суратга олиш бошланган. «Мендирман Жалолиддин» сериалининг тақдимоти 2020 йилнинг 4 окятбрь куни Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган. Сериалнинг биринчи фасли 13 қисмдан иборат бўлиб, ўзбекистонликлар учун 2021 йилда телеэкран орқали намойиш этилган.