АҚШ Сенатида Украинага рекорд даражадаги ёрдам пакети овоз беришдан ўтди

0

АҚШ Сенатида Украинага рекорд даражадаги 40,1 миллиард долларлик ёрдам пакети процессуал овоз беришдан ўтди. Ҳужжат 18 май куни бўлиб ўтадиган якуний кўриб чиқиш учун тақдим этилади.

Қонун лойиҳаси олдинга силжиш учун зарур бўлган 60 та овоздан ўтди. 81 сенатор ёқлаб, 11 депутат қарши овоз берди.

18 май куни сенаторларнинг аксарияти ташаббусни маъқуллаши, сўнгра ҳужжатни АҚШ президенти Жо Байден имзолаши кутилмоқда.