Боксчи қизлар ўзбек бокси тарихида янги саҳифа очишди (видео)

0

Ўзбекистонлик боксчи қизлар мамлакат бокс тарихида янги саҳифа очишди

Туркияда ўтказилаётган бокс бўйича аёллар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида Азиза Ёқубова ва Моҳира Абдуллаева камида бронза медалини нақд қилишди.

-50 кг вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган Ёқубова катталар миқёсидаги дунё биринчилигида шоҳсупага кўтариладиган илк боксчи қиз сифатида тарихда қолади.

Ёқубова чорак финал баҳсида италиялик Жиордана Соррентинони мағлубията учратиб, ярим финалга йўл олди.

Моҳира Абдуллаева (+81 кг) эса чорак финал жангини муваффақиятли ўтказиб, конголик рақибасидан устун келди.

Шу тариқа, ушбу Жаҳон чемпионатида ярим финал йўлланмасига эга чиққан ўзбекистонлик боксчилар сони 2 нафарга етган.