Болалар намойиш уюштирган 21-сон Меҳрибонлик уйи директори ишдан бўшатилди.

0

Олдинроқ Тошкентда меҳрибонлик уйида болалар норозилик намойиши уюштирилганлиги ҳақида хабар берилган эди.

Болалар намойиш уюштирган 21-сон Меҳрибонлик уйи директори ишдан бўшатилди. Прокуратура жиноий иш қўзғатган.

Бундан ташқари, Юнусобод тумани прокуратураси томонидан ўтказилган текширув давомида муассаса мансабдор шахсларининг ноқонуний хатти-ҳаракатлари оқибатида кўп миқдордаги маблағлар талон-тарож қилинганлиги маълум бўлди.