Ироқда қум бўронлари оқибатида 2 минг киши касалхонага ётқизилди

0

16 май куни бутун Ироқ ҳудудида кучли қум бўронлари туфайли мактаб дарслари бекор қилинди, деб ёзади Anadolu агентлиги республика Таълим вазирлиги қарорига таяниб.

Душанба куни эрталаб пойтахт Бағдод ва бошқа бир қатор шаҳарлар ҳудудларида бошланган қум бўронлари мамлакатнинг миллионлаб аҳолиси ҳаётига салбий таъсир ўтказди.

Камида икки минг киши касалхоналарга ётқизилган.

Ироқ Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакили Саиф Бадир аҳолини иложи борича уйдан кўчага чиқмасликка чақирди.

Бағдод халқаро аэропортига ва Ан-Нажаф шаҳридаги аэропортга парвозлар тўхтатилди.