Италия футболи афсоналари Тошкентда

0

Италия футболи афсоналаридан иборат делегация Ўзбекистонга етиб келди. Меҳмонларни Тошкент халқаро аэропортида Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва BMB trade group мутасаддилари, ОАВ, мухлислар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари кутиб олишди.

Эслатиб ўтамиз, бугун соат 15:30 да «Бунёдкор» стадионида футболчилар иштирокида матбуот анжумани ва мухлислар учун мастер-класс ташкил этилади. Эртага, 18 май куни соат 18:30 да «Пахтакор» стадионида Ўзбекистон ва Италия футболи афсоналари ўртасидаги учрашувга бағишланган байрам дастури старт олади.