Каттақўрғон шаҳридаги қабристонда ёнғин содир бўлди

0

Самарқанд вилояти ФВБнинг хабар беришича, кеча, 16 май куни соат 12:39 да Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳри «Оқолтин» МФЙда жойлашган «Халқ» қабристонида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида шаҳар ФВ бўлимига хабар келиб тушган.

Воқеа жойига 2 та ёнғин-қутқарув экипажилари жалб этилган. Ёнғинга соат 12:45 да етиб борилган ва соат 13:20 да ёнғин тўлиқ бартараф этилган.

Ёнғин натижасида қабристоннинг тахминан 1 га майдонида хас-хашак ёнган. Ҳодиса оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланганлар йўқ.

Ҳозирда терговга қадар текшириш ишлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.