Лионель Месси фаолиятини АҚШда давом эттиради

0

«ПСЖ» ҳужумчиси Лионель Месси 2023 йилги мавсум якунига етгач, МЛСга кўчиб ўтади. Бу ҳақда DIRECTV Sports хабар тарқатмоқда.

Манбага кўра, «ПСЖ» билан шартнома якунлангач, Месси Дэвид Бекхэмга тегишли бўлган «Интер Майами» клубига ўтади. 34 ёшли аргентиналик футболчи фаолиятини АҚШда давом эттиришга қарши эмас.

Жорий мавсумда “Олтин тўп”нинг етти карра соҳиби Париж клуби сафида барча турнирлар доирасида 33 та ўйин ўтказиб, 11 та гол урди ва 13 та голли узатмани амалга оширди. Бу Мессининг “Барселона”дан эркин агент сифатида кетганидан кейинги биринчи мавсуми эди.