Навбатдаги оммавий қабуллар Тошкент вилоятида бўлиб ўтади

0

Фуқаролар муаммолари билан самарали ишлаш, ечимини кутаётган масалаларни “маҳаллабай” ўрганган ҳолда жойида ва тезкор ҳал этиш, аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқот тизимини янада такомиллаштириш мақсадида, республикамиз вилоятларида май-июль ойлари мобайнида 20 дан ортиқ вазирлик ва идоралар, секторлар ҳамда ҳудудий ташкилот раҳбарлари иштирокида оммавий қабуллар ўтказилиши режалаштирилган.

Хусусан, қабулларда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Вазирлар Маҳкамаси, Судьялар Олий кенгаши, Олий суд, Бош прокуратура, Ички ишлар, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш, Соғлиқни сақлаш, Бандлик ва меҳнат муносабатлари, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб қувватлаш, Фавқулодда вазиятлар, Қурилиш, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш, Халқ таълими вазирликлари вазирликлари, Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси, Марказий банк, “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ,  «Ҳудудгазтаъминот» АЖ, “Ўзсувтаъминот” АЖ, Автомобиль йўллари қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги каби қатор идора раҳбарлари фуқароларни шахсан қабул қилади.

Мазкур қабуллар жорий йилнинг 18-24 май кунлари Тошкент вилояти бўлиб ўтади.

Оммавий қабуллар ўтказиладиган манзил ва саналар билан қуйида келтирилган жадвал орқали танишиш мумкин.

Тошкент вилоятида ўтказиладиган
оммавий сайёр қабуллар жойи

Аҳоли келадиган

ҳудудлар номи
Сайёр қабул

ўтказиладиган жой
Сана ва вақти
Ўрта Чирчиқ,

Юқори Чирчиқ,

Паркент, Нурафшон ш.
Бектемир тумани, Бектемир шоҳ кўчаси, Тошкент вилояти Халқ қабулхонасида
18 май

соат 10:00 дан
Бўка,

Бекобод, Пискент Бекобод ш.
“Бўстон” МФЙ ҳудудида жойлашган “Ёшлар” боғи
19 май

соат 10:00 дан
Қуйи Чирчиқ,

Чиноз, Оққўрғон
“Беруний” МФЙ ҳудудида жойлашган Маданият уйида
20 май

соат 10:00 дан
Зангиота,

Тошкент, Янгийўл, Янгийўл ш.
Назарбек, Темирйўл санаториясида
21 май

соат 10:00 дан
Оҳангарон ш., Олмалиқ ш., Ангрен ш., Оҳангарон
Холмухамедов кўчасида жойлашган “Оҳангарон” маданият ва истироҳат боғида
23 май

соат 10:00 дан
Бўстонлиқ,

Қибрай, Чирчиқ ш.
“Хожикент” МФЙ, “Хожикент” пансионатида
24 май

соат 10:00 дан