Офтоб урдими? Унда…

0

Офтоб урганда нима қилиш керак?

Офтоб уриши белгилари:
▫️Терининг қизариши, исиши ва қуруқлашиши (ҳатто қўлтиқ ости ҳам нам бўлмайди).
▫️Тана ҳарорати жуда юқори.
Бемор кўпинча ҳушини йўқотади.

Даволаш:

Тезда бемор тана ҳароратини тушириш керак. Уни сояга ётқизиш лозим. Совуқ (муздек) сув билан танаси артиб турилади. Тана ҳарорати пасайгунча ушбу муолажа қилинади, сўнг шифокорга мурожаат қилинади.