Қаршида тадбиркорнинг 5 000 АҚШ долларини қўлга киритган ширкат раҳбари ва унинг назоратчиси қўлга олинди

0

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қарши шаҳар бўлими томонидан ДХХ ва ИИВнинг вилоят бошқармалари билан  тезкор тадбир ўтказилди.

Унда, “П.К.” МЧЖ ширкати раҳбари Ж.Р. ширкат ҳудудидаги 11 та кўп қаватли уйларга коммунал хизмат кўрсатиш ҳуқуқини “Я.О.” МЧЖга ўтказиб беришни 5 000 АҚШ долларига келишиб, шундан 4 500 АҚШ долларини назоратчиси М.А. орқали олиб, М.А. ушбу 4 500 АҚШ долларларини ноқонуний валюта савдоси билан шуғулланувчи И.Р.дан 50,1 млн сўмга айирбошлаб олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг  168-моддаси (фирибгарлик) ва 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.