Санжай: «Ҳозирча бўйдоқман. Худо хоҳласа август ойида уйланаман»

0

Аввалроқ хонанда хотини билан ажрашгани ҳақидаги саволга жавоб берганди
Хонанда Санжай Instagram саҳифасида учинчи бор уйланаётганини маълум қилди.

Санжай ўз саҳифасида кузатувчилари билан савол-жавоб ўтказди шунда унга обуначиларидан бири севгилиси билан тўйи қачон экани ҳақида савол берган. Хонанда бунга рус аёлга, албатта, уйланишини айтиб, тўйи тез кунда эканини таъкидлаган.

Хонанда Instagram саҳифасига Дарья исмли рус қизнинг суратларини жойлаган. Унинг мухлислари бу қизни Санжайни севгилиси деб ўйлаган.

Шунингдек, хонандага бўйдоқлиги ҳақида ҳам савол берилган. Санжай ҳозирча бўйдоқлигини айтиб, август ойида тўйи эканини таъкидлаган. У тўйдан сўнг хотини билан Россияга кетади.

«Ҳозирча бўйдоқман. Худо хоҳласа август ойида уйланаман. Хотиним биилан бирга Россияга кетаман», — дейди у.