Туркиянинг «Cittaslow» шаҳарлари саёҳатчиларни бағрига чорлайди! (фото)

0

Ноёб табиати, ҳақиқий тажрибалари ва маданий хилма-хиллиги билан Туркиянинг (Cittaslow) секин шаҳарлари барқарор саёҳатчиларга унутилмас дам олиш кунларини тақдим этади.

Ёдда қоларли дам олишни истайдиган саёҳатчилар Туркиянинг секин шаҳарларида ажойиб табиат, сокин ҳаёт ва маданий хилма-хилликлардан баҳраманд бўлишлари мумкин.

1999-йилда Италияда асос солинган Cittaslow ҳаракати бугунги кунда бутун дунёга ёйилиб улгурди. Бир шаҳарнинг бундай номланиши учун роппа-роса етмишта шу жумладан атроф-муҳит, инфратузилма, шаҳар ҳаёти, туризм сиёсати, санъат, меҳмондўстлик сиёсати каби турли талабларга жавоб берилиши керак бўлади.

Фақатгина аҳоли сони 50 000 дан оз бўлган кичик шаҳарлар тўлақонли аъзо бўла оладиган “Секин шаҳар” Иттифоқига аъзо бўлиш учун талаб қилинган омиллар шаҳарда барқарорлик ва сокин ҳаёт шартларини таъминлашни кўзда тутади.

“Секин шаҳар” иттифоқига аъзо бўлган шаҳарлар халқаро стандартларга кўра назорат қилиниб, талаб қилинган омилларга жавоб берсагина “Секин шаҳар” иттифоқи рамзи бўлган “Шиллиқ қурт” логотипли байроғини қўлга киритади. Туркиянинг биринчи “Секин шаҳар” унвонини олган шаҳар Измирнинг Сефериҳисар тумани бўлиб, мазкур Шаҳар 2009 йилда “Секин шаҳар” деб тан олинган.

Ҳозирги кунда Туркиядаги 20 дан зиёд шаҳар “Секин шаҳар” рўйҳатига киритилган бўлиб, бу рўйҳатда шунşнгдек Муғланинг Акяка, Испартанинг Эғирдир, Чаноққалъанинг Гўкчеада, Синопнинг Герзе, Болунинг Гўйнук, Шанлиурфанинг Ҳалфети, Болунинг Мудурну, Ордунинг Першембе, Артвиннинг Шавшат, Сакарянинг Таракли, Эрзурумнинг Узундере, Киркларелининг Визе, Испартанинг Ялвач, Айдиннинг Енипазар, Муғланинг Кўйжеғиз ва Битлиснинг Аҳлат шаҳарлари ўрин олган.

Қуйида эътиборингизга Туркиянинг Cittaslow рўйхатига киритилган бир неча шаҳарларни келтирдик.

Сефериҳисар

Измирнинг жанубида жойлашган Сефериҳисар; Бу табиат, тарих ва денгизнинг учрашадиган жойи бўлиб, Сефериҳисар Туркиядаги Cittaslow ҳаракатига қўшилган биринчи шаҳардир.

Сефериҳисардаги кўча чироқлари қуёш энергияси билан ишлайди. Сефериҳисар аҳолиси истеъмол қиладиган дон маҳсулотларини аҳолининг етиштиради, маҳаллий аҳоли шунингдек маҳсулотлар қадоқлашда ишатиладиган полиетилен қоп ва пакетлар ўрнига тўрли сумкалардан фойдаланишади. Тумандаги ресторанларда Сефериҳисарга хос маҳаллий таомлар таклиф этилади. Ҳар якшанба куни Сиғажик қалъасида ташкил этилган бозорда уйда тайёрланган, янги ва табиий маҳсулотларни топиш мумкин.

Гўкчеада

Эгей минтақасининг шимоли-ғарбий қисмида жойлашган Гўкчеада Туркиянинг энг катта ороли ҳисобланади. У ўзининг ноёб географияси ва сақланиб қолган табиий ресурслари билан машҳур

2008-йилда пайдо бўлган туризм ҳаракати ва 2020 йилда бошланган органик деҳқончилик фаолияти туфайли Гўкчеада, шаҳарга ташриф буюрувчиларга ноёб табиий муҳитни тақдим этади. Гўкчеада 2011 йил июнь ойида «Cittaslow» деб эълон қилинди ва дунёдаги биринчи ва ягона “секин орол”га айланди.

Ташриф буюрувчи сайёҳлар оролнинг турли хил маҳаллий санъат ва фольклор намуналари, устачилик ва ҳунармандчилик ва бошқа намуналаридан ҳайратга тушадилар. Турли анъана ва урф-одатлар, ошхона маданияти ва ноёб меъморчилик маскани бўлган орол маданий хилма-хиллиги билан ҳам сайёҳларни ўзига жалб қилади.

Ҳалфети

Ҳалфети, Шанлиурфа шаҳрининг энг ғарбий нуқтасида, Фурот дарёсининг шарқий қирғоғида жойлашган бўлиб, 3000 йиллик тарихи билан Туркиянинг энг ғайриоддий шаҳарларидан бири ҳисобланади.

Узоқ тарихга эга шаҳарнинг ўзига хос афсоналари ҳам бор. Бир афсонага кўра, Ҳалфети қора атиргул ўсадиган дунёдаги ягона жой бўлиб, маҳаллий тилда бу атиргуллар «Йиғлаётган араб қизи» деб аталади. Бу атиргуллар баҳор ва куз мавсумларида очилади.

Бугунги кунда Ҳалфети икки қисмга яъни эски ва шаҳарга бўлинган. Эски шаҳар қисми 2000-йилда қуриб битказилган Фурот дарёсидаги Бирежик тўғони сувлари остида қолган. Сув остида қолган шаҳар “Эски Ҳалфети” деб номланади. Ҳалфети аҳолиси, тахминан, 15 километр узоқликда “Янги Ҳалфети” номли шаҳарча ташкил этиб, у ерга кўчиб ўтишган.