Германия Мудофаа вазири Чристине Ламбречт, Туркиянинг Финляндия ва Швециянинг НАТОга аъзо бўлиши ҳақидаги хавотирлари ва аргументларининг жиддий қабул қилиниши муҳим эканини айтди.
Бельгия пойтахти Брюсселда бўлиб ўтган Европа Иттифоқи мудофаа вазирлари йиғилиши доирасида журналистларга сўзлаган Ламбречт, Финляндия ва Швециянинг НАТОга аъзо бўлиш йўлидаги ҳаракатларидан хурсанд эканлигини ва бунинг иккаласи учун ҳам яхши бўлишини билдирди.
Ламбречтнинг айтишича, икки давлат НАТОни бойитади.
«Финляндия ва Швециянинг НАТОга кириши билан боғлиқ барча қарорлар бир овоздан қабул қилиниши керак. Шунинг учун Туркия билан ҳам жуда қизғин гаплашишимиз ва билдирилган ҳар қандай ташвиш ёки далиллар жиддий қабул қилиниши муҳим», дея қайд этди вазир.
Ламбречт, Финляндия ва Швециянинг НАТОга кириши бу икки давлат хавфсизлиги мустаҳкамланишини таъкидлаб, бу аргументнинг биринчи ўринда туриши кераклигини таъкидлади.
Германиянинг икки давлатнинг НАТОдаги иштирокини қўллаб-қувватлашини таъкидлаган Ламбречт: «Бизда яхши далиллар бор. Бу нафақат Финляндия ва Швецияга, балки НАТОга ҳам фойда келтиради», дея фикр билдирди.